-
СУВНИ ТЕЖАШ УМУМИЙ ҚАДРИЯТИМИЗГА АЙЛАНИШИ ЗАРУР
2026-04-20 216Бугун дунёда сув ресурсларига талаб ва эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Ҳозирги шароитда Марказий Осиёнинг умумий сув захираларидан оқилона фойдаланиш минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, тараққиётга эришишнинг муҳим омилларидан биридир.
-
Марказий Осиё янги экологик босқич остонасида
2026-04-15 2252026 йилнинг 22–24 апрель кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган Минтақавий экологик саммит Марказий Осиё учун муҳим аҳамият касб этади. У, аввало, минтақа давлатларининг иқлим ўзгариши, сув танқислиги ва ер деградацияси каби мураккаб муаммоларга биргаликда ечим излаётганлигининг яна бир ёрқин исботидир. Бу — экологик сиёсатда янги босқич, мустаҳкам ҳамкорликка асосланган стратегияга ўтишни англатади.
-
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Гиннеснинг рекордлар китобига киритилиб, ислом цивилизацияси бўйича дунёдаги энг йирик музей сифатида эътироф этилди
2026-04-14 2452026 йил 13 апрель куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази «Дунёдаги энг йирик Ислом цивилизацияси музейи» сифатида расман эътироф этилиб, Guinness World Records нинг нуфузли унвонига лойиқ кўрилди.
-
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази – туркий дунёнинг энг яхши музейи сифатида эътироф этилди
2026-04-13 141Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Халқаро туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙ томонидан “Туркий дунёнинг энг яхши музейи” деб эътироф этилди.
-
Ислом цивилизацияси марказида Амир Темур мероси: Учинчи Ренессанснинг интеллектуал асоси
2026-04-09 191Инсоният тарихи шуни кўрсатадики, буюк цивилизациялар интеллектуал ютуқлар, маънавий қадриятлар ва маданий мероснинг уйғунлигига таянади. Марказий Осиё азалдан илм-фан, санъат ва фалсафа маркази бўлиб, бутун дунёга таъсир кўрсатган цивилизация асосларини шакллантирган. Бугунги кунда бу салоҳият кенг кўламли лойиҳа – Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида мужассам бўлиб, у нафақат тарихий осори-атиқаларни сақлайди, балки илм-фан, таълим ва маънавий тараққиёт учун жонли платформа бўлиб хизмат қилади.
-
2026 йилнинг 13–15 май кунлари Бухоро шаҳрида II Осиё хотин-қизлар форуми бўлиб ўтади
2026-04-03 304Олий Мажлис Сенатида II Осиё хотин-қизлар форумини ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита йиғилиши бўлиб ўтди.
-
Ўзбекистон миллий тараққиёт йўлида янгиланган ва улкан мақсадларни қамраб олган “Ўзбекистон–2030” стратегиясини тақдим этди
2026-04-01 168ТОШКЕНТ - Ўзбекистон янгиланган “Ўзбекистон–2030” стратегиясини тақдим этди. Бу ҳужжат мамлакатнинг ислоҳотлар ва тараққиёт йўлидаги навбатдаги муҳим босқични англатади. Таъкидланишича, ислоҳотларни амалга ошириш масъулият, изчиллик, институционал интизом ва жамоатчилик ишончини талаб этади. Ҳукумат ушбу стратегияни кенг жамоатчилик муҳокамалари асосида қайта кўриб чиқиб, фуқароларнинг фикри унда ўз ифодасини топишини таъминлади. Халқаро стандартларга уйғун ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадларини илгари суришга қаратилган мазкур стратегия Ўзбекистонни глобал тараққиёт кун тартибининг фаол иштирокчиси сифатида намоён этмоқда.