O'zbekiston Respublikasining
Vengriyadagi elchixonasi
  • O'zbekcha
    • O'zbekcha
    • Русский
    • English
  • Переключить Поиск
  • Переключить Полный экран
  • Bosh sahifa
  • Yangiliklar va maqolalar
    • O'zbekiston yangiliklari
  • O'zbekiston fuqarolari uchun xizmatlar
    • Fuqarolar qabuli
    • Konsullik xizmatlari ro'yhati
    • Pasport rasmiylashtirish tartibi
    • O'zbekiston Respublikasiga qaytish guvohnomasini rasmiylashtirish
    • O'zbekiston Respublikasi fuqaroligidan chiqish
    • O'zbekiston Respublikasi fuqaroligini yo'qotish
  • O'zbekiston haqida
    • Parlament
    • Umumiy ma'lumotlar
    • O'zbekiston Respublikasi Prezidenti
    • O'zbekiston madaniyati
    • Milliy bayramlar
    • Sayohat maskanlari
    • Davlat ramzlari
  • Viza
    • O'zbekistonga visa
  • Elchixona
    • Elchi
    • Elchixona haqida
    • Elchixona tarkibi

Ўзбекистонда юқори сифатли фото-видео материаллар жамланган медиа банк – Aura.uz платформаси ишга туширилди



Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази томонидан мамлакатимизда илк бор Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, бетакрор табиати, замонавий шаҳарлари ва турмуш тарзини акс эттирувчи фото ҳамда видео материалларни бир жойга жамлаган инновацион медиа банк – Aura.uz платформаси ишга туширилди.

Мазкур платформанинг асосий мақсади – Ўзбекистоннинг ижобий имижини маҳаллий ва халқаро аудиторияга юқори сифатли визуал контент орқали кенг тарғиб этишдан иборат.

Бугунги кунда Aura.uz серверларида қарийб 6 терабайт ҳажмдаги маълумотлар базаси шакллантирилган бўлиб, унда 12 мингдан ортиқ фото, видео ва инфографик материаллар жамланган. Платформа ҳар куни ўртача 200 га яқин янги контент билан мунтазам бойитиб борилмоқда.

Контентларни йиғиш ва жойлаштириш учун махсус сервис йўлга қўйилган. Шунингдек, архивни шакллантиришда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (МТРК), вазирлик ва идоралар ахборот хизматлари ҳамда миллий ахборот агентлиги – UzA материалларидан кенг фойдаланилган.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон медиа маконидаги долзарб муаммони ҳал этишга қаратилган бўлиб, сифатли визуал контент етишмовчилигини бартараф этади. Натижада, мамлакатимиз ҳақидаги профессионал фото ва видео материаллар сонини глобал миқёсда кескин (1000 баробарга) ошириш имконияти яратилади.

Ҳозирги кунда кўплаб маҳаллий ва хорижий видео ижодкорлар, блогерлар ҳамда медиа мутахассислар сифатли визуал материалларни излаш жараёнида эскирган, паст сифатли ёки турли ёзув, субтитр ва логотиплар билан чекланган контентларга дуч келмоқда. Айниқса, ҳудудлар кесимида ёки дрон орқали олинган замонавий тасвирларни топиш мураккаб масала бўлиб қолмоқда.

Платформада:
— фақат юқори сифатли (HD, Full HD, 4K ва ундан юқори) контент жойланади;
— барча материаллар ёзув, логотип ва субтитрларсиз тақдим этилади;
— видеолар горизонтал (16:9) ва вертикал (9:16) форматларда мавжуд;
— контентлар фасллар, вақт (кун/тун), ҳудудлар ва соҳалар кесимида қулай қидирув тизими орқали осон топилади;
— энг муҳими, барча файллар муаллифлик ҳуқуқидан ҳоли бўлиб, улардан эркин фойдаланиш мумкин.

         Платформа контентлари санъат, урбанизация, спорт, тарихий обидалар, табиат ва миллий анъаналар йўналишларида тизимлаштирилган.

Давлат аҳамиятига эга материаллар ҳам алоҳида жамланган. Жумладан, Президент Шавкат Мирзиёев ташрифларига оид видеолар ҳамда “Янги Ўзбекистон” контентлари махсус бўлимларда тақдим этилган.

Платформа очиқ бўлиб, муаллифлар ўз материалларини жойлаштириши мумкин. Келгусида монетизация тизими жорий этилади.

Aura.uz – Ўзбекистоннинг замонавий визуал қиёфасини намоён этувчи инновацион медиа платформа.

Zugligeti út 14, 1121, Budapest.
Telefon: +3619513883
E-mail: hu.uzembassy@mfa.uz

Ijtimoiy tarmoqlarda:
Konsullik bo'limi:
Manzil: Zugligeti út 14, 1121, Budapest.
Telefon: +36304362636

Ishonch telefoni:
O'zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi: +998 71 233-28-28